Нега Саудия Арабистонида ислом олимлари қамалди?
1990 йил 2 августда Саддам Ҳусайн Қувайтга бостириб кирди ва бу халқаро норозиликни келтириб чиқарди. Ироқ ҳужумидан қўрқиб, Саудия Арабистони режими ўз чегараларини ҳимоя қилиш учун Америка қўшинларидан ёрдам сўради. Қиролликнинг рухсати билан мусулмон бўлмаган қўшинлар Ҳарамейннинг муқаддас ҳудуди бўлмиш Икки муқаддас масжидга биринчи марта қадам қўйди. Ушбу қарорга жавобан қирол оиласига қарши бўлган гуруҳ тузилди: "Саҳва" ("Ас-Саҳва ал-Исломия" - "Ислом уйғониши" сўзининг қисқартмаси).
«Мусулмон Биродарлар» ташкилоти етакчисининг очлик эълон қилган қизи қамоқ касалхонасига ўтказилди
«Мусулмон Биродарлар» ташкилоти етакчиси Хайрат ал-Шатернинг қизи Ойиша ал-Шатер очлик эълон қилиши оқибатида саломатлиги ёмонлашгач, қамоқ касалхонасига ўтказилди. Қоҳирадан шимолда жойлашган ал-Канатер қамоқхонасида ушлаб турилган Шатер қамоқхоналарда инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозилик сифатида 18 августда бошланган кенг кўламли очлик эълон қилишга қўшилганди.
Мисрда тўққиз нафар мусулмон террорчи, деб қатл этилди – ОАВ
Мисрда 2015 йил мамлакат бош прокурори Хишам Баракатни ўлдирганликда айбдор деб топилган тўққиз кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди, деб хабар берди 20 февраль куни Al-Arabia юқорида айтилган манбага асосланиб. Мабаларнинг сўзларига қараганда, қатл этилганлар «Мусулмон биродарлар» гуруҳи аъзолари бўлган деб тахмин қилинади.